Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қарзини узиб қўйиш каби мусулмонларга вожиб бўлмаган ишларда эса давлатнинг солиқ солишга ҳаққи йўқ. Байтулмолда пул бўлса, узиб қўяди, бўлмаса, бу мажбурият давлат гарданидан соқит бўлади. Қуйидаги ҳолатларда давлатнинг солиқ солишга ҳаққи бўлади:


1. Байтулмолнинг гарданидаги фақирлар, мискинлар ва мусофирларнинг ҳаққини бериш ва жиҳод фарзини адо этиш учун;


2. Амалдорларга маош бериш, аскарларни таъминлаш каби байтулмолнинг гарданидаги вожиб харажатларни бадал тарзида қоплаш учун;


3. Йўллар қуриш, сувлар чиқариш, масжид-мадрасалар, шифохоналар солиш каби уммат учун зарур бўлган, йўқ бўлса, умматга зарар етадиган ишлар сингари байтулмолнинг гарданидаги чиқимларни бадал тарзида эмас, манфаат ва мурувват тарзида қоплаш учун;


4. Мусулмонларнинг устига қўққисдан келиб қоладиган очлик, тўфон, зилзила, душман ҳужуми каби офатларни даф қилиш сингари байтулмолнинг гарданига зарурат тарзида юклатилган харажатларни қоплаш учун;


5. Юқоридаги тўрт ҳолатдан бири туфайли бўладими ё улардан келиб чиқадиган бирор иш туфайли бўладими ёки умуман шариат мусулмонларга вожиб қилган бирор холат туфайли бўладими, иш қилиб барча мусулмонларга вожиб бўлган вазифани адо этиш мақсадида олинган қарзларни тўлаш учун ҳам солиқ солинади.


Ушр йиғувчининг аҳли ҳарб ва аҳли аҳддан йиғиб олганлари, умумий мулк, давлат мулкидан келган ҳамда меросхўри йўқ кишилардан мерос бўлиб қолган маблағлар ҳам байтулмолнинг киримлари ҳисобланиб, фуқаронинг манфаати учун сарфланади. Байтулмолдаги маблағлар сарфланиши лозим бўлган ўринлардан ортиб қолса, қаралади: Агар у ўлжадан келган бўлса, одамларга ҳадя тарзида бўлиб берилади. Агар у жизя ва хирождан келган бўлса, келгусида юз бериши мумкин бўлган ҳодиса учун олиб қўйилади. Лекин гарданида жизя ва хирож мажбурияти бўлган одамлардан соқит қилинмайди. Негаки, шаръий ҳукмга кўра жизя қўлдан олинади, хирож эса кўтаришига қараб ерга солинади. Агар у закотдан йиғилган бўлса, то сарфлаши керак бўлган саккиз ўриндан бири топилгунига қадар байтулмолда сақлаб турилади. Агар ортиб қолган маблағ мусулмонларнинг гарданига юклатилиши керак бўлган тўлов мажбуриятидан бўлса, улар бу мажбуриятдан озод этиладилар.

 

76-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143